Тошкентда 550 мингдан ортиқ пиротехника воситалари фош қилинди

Тошкентда 550 мингдан ортиқ пиротехника воситалари фош қилинди

Сақловга олинган мазкур салют ва петардаларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 400 млн сўмдан ошмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар бермоқда.

Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги Cobalt автомашинаси тўхтатилиб, унга уланган юк тиркамаси кўздан кечирилди. Натижада, тиркамага 7 турдаги 562 минг донадан зиёд пиротехника воситалари ортилгани фош бўлди.

Вақтинча сақловга олинган мазкур салют ва петардаларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 400 млн сўмдан ошмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.