Йил бошидан 71 млрд сўмдан ортиқ ортиқ электр энергияси талон-торож қилинди

Йил бошидан 71 млрд сўмдан ортиқ ортиқ электр энергияси талон-торож қилинди

Назорат ва таҳлил натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган рейд тадбирлари давомида қиймати 71 065,1 млрд сўмлик 67 989,2 минг кВт.соат электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати аниқланган ва қайта ҳисоб-китоб қилинди, дея хабар бермоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати.

Бундан ташқари электр энергияси таъминотида режадан ташқари текширув ва мониторинг тадбирлари натижасида 165 та қоидабузарлик аниқланиб, 32 531,2 млрд сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар ҳамда 23 635,2 млрд сўмдан ортиқ ўзлаштириш ва талон-торож қилиш ҳолатлари олди олинди.

Назорат ва таҳлил натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.