Президент топшириғига кўра, эвакуация қилинганлар Ўзбекистонда тиббий ёрдам олади. Улар уй-жой, озиқ-овқат ва таълим хизматлари билан таъминланади.
Ушбу ташаббус президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Давлат раҳбари 11 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари араб-ислом саммитида урушдан жабр кўрган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон клиникаларида бепул даволашга тайёрлигини билдирди.
Элчининг сўзларига кўра, эвакуация қилинганлар тиббиёт марказлари ва касалхоналарга жойлаштирилади. Ўзбекистон ҳукумати уларнинг оилаларини барча зарур нарсалар, жумладан, меҳмонхоналарда яшаш, болалар учун таълим хизматлари ва овқатланиш билан таъминлайди
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.