Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди

Янги Тошкент ҳудудида 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади.

Ушбу янги шаҳарга 2023 йил 18 март куни тамал тоши қўйилган эди. Бу ҳаво ва сув тозалиги, муқобил энергия манбалари, дарахтзорлар кўплиги каби мақсадларни ўз ичига олади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу ердан бошланади. 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади.

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди
Президент шу ерда бўлиб, навниҳолларни кўздан кечирди. Бўлажак дарахтзорларнинг ландшафт дизайни, суғориш ва парваришлаш тизими ҳақида маълумот берилди.

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди
Ҳозирда кейинчалик кўчириб ўтказиш учун 27 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилган. Шунингдек, иссиқхона, қозонхона, кўчатларни сақлаш ва суғориш тизимлари барпо этилган.

Янги шаҳарда тегишли вазирлик ва идоралар ишини ташкил этиш учун вақтинчалик маъмурий бинолар қурилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди
Ҳозирда енгил конструксиялардан 4 та бино ва ёрдамчи иншоотлар барпо этилган. Бунда тўлиқ маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган. Офислар “опен space” услубида бўлиб, ҳар бирида 250 нафаргача ходим фаолият юритиши мумкин.

Бу вазирлик ва идоралар ишини босқичма-босқич шу ерда ташкиллаштириш имконини бериб, Тошкентдаги тирбандликни камайтиришга ҳам хизмат қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.