“Салимбойвачча” номи билан танилган Салим Абдувалиев қамоқдан озодликка чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, Салим Абдувалиев 2023 йил декабрида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус бўлинмалари томонидан қўлга олинган эди.
2024 йил март ойида Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди С.Абдувалиевни Жиноят кодексининг 248-моддаси (қотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисми билан айбли деб топиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.