Самарқанддаги сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақидаги ёлғон видео тарқатган фуқаролар жазоланди

Самарқанддаги сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақидаги ёлғон видео тарқатган фуқаролар жазоланди

Улар жамоат тартибига ҳамда хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатганликда айбланиб суд қилинди.

Жорий йилнинг 13 январь куни жиноят ишлари бўйича Иштихон туман судида МЖтКнинг 2022-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда гумон қилинган Ж.Ҳ. ва М.П.га оид иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, Ж.Ҳ. жорий йилнинг 10 январь куни «Оқдарё» сув омборининг жанубий-ғарбий қисми қирғоғида сув омбори ишчи ходимлари томонидан жорий таъмирлаш ишларини олиб борилаётганлигини ўзининг телефон аппаратига видео тасвирга олиб, унда «Мана Иштихон тумани сув омборида сув тошиб кетишига оз қолди, сув омборам кетай деди» деб, 2025 йил 10 январь куни соат 19:00 атрофида М.П. билан биргаликда ушбу жамоат тартибига ҳамда хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни, яъни видео тасвирини ижтимоий тармоқлар орқали турли гуруҳ ва каналларга жойлаштириб тарқатишганлиги аниқланиб, уларга нисбатан МЖтКнинг 202-2-моддаси 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик юзасидан баённомалар расмийлаштирилган.

Ж.Ҳ. ва М.П.ларнинг мазкур ҳуқуқбузарликни содир этишганликдаги айблари ўзларининг суд мажлисидаги кўрсатувлари, далолатнома, тушунтириш хатлари ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.

Суд ҳукмига кўра, Ж.Ҳ. ва М.П.лар МЖтКнинг 2022-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва уларга нисбатан БҲМнинг 20 баравари миқдорида яъни 7 500 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.