Тошкент ва Янгийўлда фуқаролар синов тариқасида «Ижтимоий карта» дан фойдаланишни бошлади

Тошкент ва Янгийўлда фуқаролар синов тариқасида "Ижтимоий карта" дан фойдаланишни бошлади

“Ижтимоий карта” бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов воситаси, ҳам эҳтиёжманд тоифага мансублик тасдиғи ҳисобланади.

Маълум қилинишича, «Ижтимоий карта» ахборот тизими Президентнинг 2024 йил 18 июлдаги тегишли қарорига мувофиқ жорий этилган.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тажриба тариқасида 2024 йил 1 декабрдан ижтимоий ёрдам олувчи фуқаролар учун «Ижтимоий карта» жорий этиш белгиланган эди.

Тошкент ва Янгийўлда фуқаролар синов тариқасида «Ижтимоий карта» дан фойдаланишни бошлади
“Ижтимоий карта” бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов воситаси, ҳам эҳтиёжманд тоифага мансублик тасдиғи ҳисобланади. Натижада 72 турдаги ижтимоий хизматлар, 76 турдаги ёрдам ва 200 га яқин имтиёз ягона электрон тизимга умумлаштирилади.

Айни вақтда Янгийўл туманида фуқаролар «Ижтимоий карта»дан фойдаланмоқда. Республиканинг қолган барча ҳудудларида ҳам шу йилнинг 1 июлидан бошлаб, мазкур лойиҳа татбиқ қилинади.

Ижтимоий картани бериш ва ундан фойдаланиш учун аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, «Ижтимоий карта» мобил иловаси, «Инсон» ижтимоий хизмат марказлари орқали топшириши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.