Депутатнинг сўзларига кўра, барча ташқи ёзувлар давлат тилида бўлиши ва зарур ҳолларда бошқа тилларда такрорланиши керак.
«Тошкентдан бошлаб барча шаҳарларимизда ташқи ёзувлар, эълонлар ва кўрсатмалар бошқа тилларда, ҳатто бошқа алифбо ёрдамида ёзилиши жиддий муаммо!» — деб ёзди у.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда барча ташқи ёзувлар, эълонлар ва кўрсатмалар ўзбек тилида бўлиши шарт. Зарур ҳолларда улар бошқа тилларда ҳам такрорланиши мумкин.
«Энг муҳим миллий қадрият бўлган ўзбек тилига бўлган муносабатимиз тубдан ўзгариши керак. Биринчи навбатда, тадбиркорлар, мулкдорлар ва давлат бошқаруви органлари ўзбек тилига ҳурмат кўрсатиб, қонунга риоя қилишда намуна бўлиши керак. Жамият бу масалада принципиал бўлиши керак,» — дея қўшимча қилди у.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.