Миллий танловининг республика босқичида 10 та номинация бўйича ғолиблар эсдалик совға ва диплом билан тақдирланди.
Маросимни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева қутлов сўзи билан очиб берди.
Жаҳон банки индексида Ўзбекистон гендер тенглик соҳасида дунёдаги энг тез ривожланаётган 5 та мамлакат қаторида қайд этилди. Очиқ гендер маълумотлар индексида энг яхши 20 та давлат қаторидан жой олди.
«Гендер тенглик фаоли» миллий танловида иштирок этиш учун 934 та ташкилот ва муассасалар томонидан ҳужжатлар тақдим этилди. Улар танлов Комиссияси томонидан низом талаблари асосида баҳоланиб, 10 та номинация бўйича қуйидагилар ғолиб деб топилди.
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи» – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман давлат органи» – «Ammofos-Maxam» АЖ.
«Гендер тенглик таъминлашда энг фаол ҳудудий ҳокимлик» – Хоразм вилояти ҳокимлиги.
«Гендер тенглик таъминлашда энг фаол туман ҳокимлиги» – Шароф Рашидов туман ҳокимлиги.
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ» – Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ҳамда «Заковат» интеллектуал клуби" ННТ.
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти» — «Акбаржон Баракат» МЧЖ.
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши ТВ-дастур» — «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази «Юридик клиника» кўрсатуви.
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал» – «Oyina.uz» маънавий-маърифий портали.
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр» – «Янги Сирдарё» газетаси.
Танлов ғолиблари эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.