Тошкентдаги давлат ташкилотларида ходимлар миллий либосларда юриш тавсия этилади — Ҳоким қарори

Тошкентдаги давлат ташкилотларида ходимлар миллий либосларда юриш тавсия этилади — Ҳоким қарори

Ҳоким Шавкат Умрзоқовнинг миллийликни кенг тарғиб қилишга қаратилган қарори эълон қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг 21 январь куни «Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, миллийликни кенг тарғиб қилишга қаратилган «Миллий Тошкент» лойиҳаси амалга оширилади.

Унга кўра, миллий либослар ва миллийликни оммалаштиришга оид тарғибот материалларини ишлаб чиқиш, оммавий тадбирлар даврида миллий либослар ва миллийликнинг мавқеини мустаҳкамланишини таъминлаш белгиланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги давлат ташкилотлари, бошқарма ва муассасаларда миллийликни тарғиб қилиш йўналишида: ҳафтанинг ҳар жума куни «Миллий либослар куни» деб белгиланади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги бошқарма, ташкилот ва бўлимлар, бошқа давлат органлари ва муассасалари ходимлари иш кунларида миллий либосларда юриши тавсия этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.