Болаларга кўрсатилган иккита заҳарли кобра мусодара қилиниб, Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Аниқланишича, иккита заҳарли кобра “Бирлик” маҳалласида яшовчи Х.га тегишли бўлиб, уларни томоша қилиш учун ишлатган.
Кейинроқ илонлар Тошкент ҳайвонот боғига кўчирилган. Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун адлия органларига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, воқеа 16 январь куни Пискент туманидаги 7-сон давлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлган. Тарбияланувчиларга “Қизил китоб”га киритилган ноёб Ўрта Осиё кобралари кўрсатилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.