Эндиликда янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисми кешбэк қилиб қайтарилиши мумкин

Эндиликда янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисми кешбэк қилиб қайтарилиши мумкин

Президент мазкур масалада таклифлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Бугун, 23 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Эндиликда янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисми кешбэк қилиб қайтарилиши мумкин
Йиғилишда жорий йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 трлн сўм ресурс берилиши маълум қилинди.

Банклар бунга қўшимча 10 трлн сўм йўналтиришни мақсад қилган. “Ипотека компанияси” ҳам бу мақсадларга 2,3 трлн сўм ресурс йўналтиради.

Мутасаддиларга 2025 йилда камида 70 мингта хонадон учун ипотека кредити тақдим этиш, шундан 30 минги учун кредитни бошланғич бадал учун бюджетдан субсидия тўлаб, даромади юқори бўлмаган оилаларга бериш вазифаси қўйилди.

Эндиликда янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисми кешбэк қилиб қайтарилиши мумкин
Соҳада яширин иқтисодиётни янада қисқартириш учун янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кешбэк қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилиш давомида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.