Энг сезиларли пасайиш Бухоро ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди.
Мазкур натижа Жаҳон банки билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқотлар асосида олинган.
Камбағаллик даражасининг энг сезиларли пасайиши қуйидаги ҳудудларда қайд этилди:
• Бухоро вилоятида 11,8% дан 8,7% гача;
• Самарқанд вилоятида 10,5% дан 7,5% гача;
• Наманган вилоятида 10,4% дан 7,6% гача;
• Қорақалпоғистон Республикасида 13,6% дан 10,8% гача.
«2024 йилда мамлакатда камбағалликни қисқартиришда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, шунингдек, томорқа ва фермер хўжаликлари учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳим аҳамият касб этди,» дейилади вазирлик хабарида.
Аҳолининг реал даромадлари 2024 йилда 10,7 фоизга ўсиб, аҳоли жон бошига ўртача ойига 2,1 млн сўмни ташкил этди (йил бошида 1,7 млн сўм).
Аҳоли даромадлари таркиби қуйидагича тақсимланган:
• иш ҳақи 42,6% (2023-йилда 41,9%);
• тадбиркорликдан олинган даромадлар 22,9% (21,4%);
• пенсия, ижтимоий ёрдам ва субсидиялар 18,2% (18,9%);
• қишлоқ хўжалиги ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан олинган даромадлар 10,7% (9,8%);
• хориждан пул ўтказмалари 2% (3,1%);
• бошқа даромадлар 3,6% (4,9%).
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.