Аёл қўшни қизга бу иш эвазига 50 минг сўм беришини айтган. Буни эшитган эр қиз бунга рози бўлса, 50 минг эмас 100 минг таклиф қилган. Қизнинг онаси бундан хабар топиб, эр-хотинни судга берди.
Ҳуқуқбузар 2024 йил 9 ноябрь куни аёл Т.Ю. ўзининг қўшниси бўлган вояга етмаган М.С.дан эри Б.А.нинг жинсий эхтиёжини қондириб қўйишини сўраб унга 50 минг сўм таклиф қилган ва М.С.нинг шаъни ва қадр қимматини таҳқирлаб, шахвоний шилқимлик қилган. Эр суҳбатни эшитиб, агар қиз роси бўлса, 50 минг сўм эмас, 100 минг сўм беришини айтган. Қиз эса қўрқиб кетиб, уйига қочиб чиқиб кетган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар Б.А. айбига иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 9 ноябрь куни, турмуш ўртоғи Т.Ю. билан жинсий алоқадан қониқмаганлигини сабабли, турмуш ўртоғидан қўшниси М.С.ни ўзининг жинсий эхтиёжини қондириб қўйиши учун яшаш хонадонига олиб чиқишини сўраб ўзи ухлаб қолганлигини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб қонуний енгиллик беришини сўраган.
Суд мажлисида жабрланувчи вояга етмаган М.С. Т.Ю. унинг ўзини яшаш хонадонига олиб кириб, уни турмуш ўртоғи Б.А. билан жинсий алоқа қилиб бўшантириб қўйишлигини сўраганлигини, уни кўзини боғлаб қўйишларини, хеч нимани кўрмаслигини, оғримаслигини айтиб, эвазига 50 минг сўм пул беришини таклиф қилганлигини билдирган.
Суд қарори билан эркак Б.А. МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисми билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Унинг аёли Т.Ю.га эса шу модда билан 750 минг сўм дарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, Т.Ю. орадан бироз вақт ўтиб, судга апелляция бериб, апелляция шикоятида, жабрланувчи ёлғон гапираётганини кўрсатиб, адолатли қарор қабул қилишни сўраган. Аммо, суд апелляция шикоятини рад этиб, тайинланган жазони ўзгаришсиз қолдирган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.