Тошкентда 13 ёшли қизга шаҳвоний шилқимлик қилган 46 ёшли эркак қамалди

Тошкентда 13 ёшли қизга шаҳвоний шилқимлик қилган 46 ёшли эркак қамалди

Қиз эркакнинг машинасига йўловчи сифатида ўтирганида ҳайдовчи йўл давомида унинг юз қисми ва танасининг кўкрак олди қисмига тегинган.

Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йилнинг 31 январь куни содир бўлган. 46 ёшли ҳуқуқбузар эркак ўзининг бошқарувидаги Matiz’да Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳудудидаги автобекатда турган вояга етмаган 2011 й.т. Р.Ш.ни йўловчи сифатида ўтқазиб, йўл давомида унинг юз қисми ва танасининг кўкрак олди қисмига қўлларини теккизиб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар тариқасида сўралган эркак қизни йўловчи сифатида ўтқазганлигини, лекин йўл давомида унга шаҳвоний шилқимлик қилмаганлигини айтиб кўрсатма берди.

Аммо, қизнинг қонуний вакили Ж.Қ. жабрланувчи қиз тариқасида автобекатдан машинага йўловчи сифатида ўтирганлигини, йўл давомида ҳайдовчи қўллари билан уни юз қисми ва танасининг кўкрак олди қисмига тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилганлигини, унга нисбатан қонуний чора

кўришни сўраб кўрсатма берган.

Суд эркакнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, унинг ҳаракатлари МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан тўғри малакаланган деб ҳисоблаган.

Суд қарори билан ҳуқуқбузар эркак МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.