Судлар томонидан ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 7 мингга яқин иш кўриб чиқилган.
Ҳисобот даврида маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 6 991 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 2 720 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 933 та аризаси қаноатлантирилган.
Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 2 132 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан 309 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 95 таси бекор қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.