Яккасарой туманида яшовчи фуқародан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга сифатини тасдиқловчи ҳужжатсиз олиб кирилган 164 турдаги дори воситалари борлиги аниқланди.
Шу каби, бўлим томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ю.Д.нинг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонидан 5 турдаги 876 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.