Нукусдаги хусусий боғчада тарбиячилар тарбияланувчи болаларни калтаклашди — видео

Нукусдаги хусусий боғчада тарбиячилар тарбияланувчи болаларни калтаклашди

Прокуратура ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар орқали Нукус шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячини болаларга қўпол муносабатда бўлганлиги ва бошқа салбий ҳолатлар акс эттирилган видеолар тарқалди.

Аниқланишича, видеолавҳада акс этган ҳолат Нукус шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Р.Ш. ва ёрдамчи тарбиячи Д.С.лар томонидан содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.