Андижонда аёл 13 яшар қўшни қизга эри билан жинсий алоқа қилиб беришга ундаганди. Суд уларга 5 сутка қамоқ ва жарима жазоси тайинлаганди.
Бош прокуратура хабарига кўра, Андижон вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ маъмурий иш бўйича чиқарилган суд қарорлари қонунийлиги Бош прокуратура томонидан ўрганилган.
Ўрганиш натижасига кўра, Бош прокуратура томонидан Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг ва Андижон вилоят суди апелляция инстанциясининг қарорларига нисбатан тафтиш тартибида протест келтирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.