Тошкентдаги «дом»ларда индивидуал қарздорлик сабаб бутун бинода иссиқлик ўчирилиши айтилди

Тошкентдаги "дом"ларда индивидуал қарздорлик сабаб бутун бинода иссиқлик ўчирилиши айтилди

«Veolia Energy Tashkent» ушбу хабарларни рад этиб, расмий муносабат билдирди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда кўп квартирали уйларда яшовчи қўшниларининг қарздорлиги сабабли бутун турар-жой биносида иссиқлик таъминоти тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Veolia Energy Tashkent» компанияси ушбу маълумотларни рад этиб, бундай ҳолатлар мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Компания вакилларининг таъкидлашича, абонентларнинг индивидуал қарздорлиги бутун бино бўйлаб иссиқлик ўчирилишига сабаб бўла олмайди. Ҳозирда иссиқлик таъминотини барқарор ва узлуксиз етказиб бериш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, компания фуқароларни фақат расмий манбалар орқали тарқатилган ахборотларга ишонишга ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатишдан сақланишга чақирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.