Корея ва Малайзия авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олди
«T’way Air» ҳамда «Air Asia X Berhad» авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга оширади.
«Ўзавиация» агентлиги томонидан Ўзбекистон Корея ва Малайзия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2025 йил 3 февралида Кореянинг «T’way Air» ҳамда Малайзиянинг «Air Asia X Berhad» авиакомпанияларига Ўзбекистонга Сеул-Тошкент-Сеул ва Куала-Лумпур-Тошкент- Куала-Лумпур йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.
Сеул-Тошкент-Сеул парвозлари А330 ҳаво кемаcида, Куала-Лумпур-Тошкент- Куала-Лумпур авиақатновлари эса BC А330 ҳаво кемасида амалга оширилади.