Тошкентда 26 та кўча 24/7 ишлайдиган гастрономик кўчага айлантирилади

Тошкентда 26 та кўча 24/7 ишлайдиган гастрономик кўчага айлантирилади

Давлат раҳбари 17 та кўчадан ўтган 7,3 км узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳасини маъқуллади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилиш давомида Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланди. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилиниб, камида 1,5 минг иш ўрни яратилади.

Пойтахтдаги яна 26 та кўчани тун-у-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини 1 мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Туристлар билдирган фикрларни инобатга олиб, туризм ва сервис жойларини кечқурун ҳам ишлайдиган қилиш кераклиги таъкидланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.