Ўзбекистонда автокредит фоиз ставкалари туширилиши мумкин

Ўзбекистонда автокредит фоиз ставкалари туширилиши мумкин

Банкларга автосалонлардан чегирмаларни ҳисобга олишга рухсат берилса, кредитга машина сотиб олиш арзонлашиши мумкин.

Ўзбекистонда банкларга кредит беришда автосалон чегирмаларини ҳисобга олишга рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум бўлди.

Қайд этилишича, кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Масалан, машина 100 миллион сўм туради. Агар харидор бирданига тўлиқ суммани тўласа, автосалон 10 миллион сўм чегирма бериши мумкин, автомобилнинг нархи эса 90 миллион сўмни ташкил қилади. Аммо харидор автокредит оладиган бўлса, банк бу чегирмани қабул қилмайди ва кредит тўлиқ қиймати – 100 миллион сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.