Қиз ижтимоий тармоққа беҳаё сўзларни ишлатиб, пойтахт аҳолисини ҳақорат қилган видеони жойлаштирганди.
Маълум қилинишича, Юнусобод тумани «Боғишамол» маҳалласида яшовчи ва пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирида талаба бўлган Н.Х. 5 февраль куни такси чақирган. Такси ҳайдовчиси қиздан қаерданлигини сўраб, вилоятликларни ҳақорат қилган. Шундан сўнг, қиз ҳайдовчининг гапларидан ғазабланиб, тошкентликлар ҳақида ҳақоратомуз сўзлар ишлатиб, видео олган ва уни Instagram’га жойлаган.
Суд жараёнида у видеоларни 5 дақиқадан кейин ўчириб юборгани, шунингдек, соғлиғи туфайли 4 маротаба наркоз олгани, шунинг учун тезда жаҳли чиқиб тинчлана олмаслигини айтган.
Суд Н.Х.ни МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан 10 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.