У интернет ўйинларида қарз бўлиб, бировнинг уйига ўғирликка тушган. Суд унга жазо тайинлади.
Маълум бўлишича, 1990 йилда туғилган судланувчи у ижтимоий тармоқдаги ўйин учун яқинларидан қарз олиб, пулларни ўз вақтида қайтара олмайди. Шу сабабли, танишлардан олган қарзларини қайтариш мақсадида ўзига яқин бўлган ҳудуддаги хонадонга тунда ўғирликка тушади.
Шу пайт уйда уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан ухлаб ётган аёл уйғониб кетади. Судланувчи ўзи билан олиб келган ўткир тиғли жисм билан аёлнинг ҳаётига нуқта қўяди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этади.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодекси"нинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди ва 164-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисми тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.