Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши келгусида ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар такрорланишининг олдини олишга қаратилган қарорни қабул қилди.
ЙТҲларнинг 720 таси пиёдалар, 98 таси тезликни ошириш оқибатида содир бўлган.
Қарорда қайд этилишича, ушбу маълумотлар муаммога жиддий эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади.
Тошкент шаҳрида йўл инфратузилмасини яхшилаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш, ЙТҲларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикасини ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга:
- тезликни ошириш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун 10 та мобил фоторадар сотиб олиш;
- техник назорат бўлинмаларини замонавий диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;
- пиёдалар йўлни белгиланмаган жойлардан тез-тез кесиб ўтадиган жойларда металл тўсиқлар ўрнатиш;
2025 йилда вояга етмаганлар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида пойтахт кўчаларида 12 та қабариқ пиёдалар ўтиш жойларини ташкил этиш;
- техник назорат бўлинмаларини замонавий диагностика қурилмалари билан жиҳозлаш.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Ўзбекистонда содир бўлган 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2203 киши ҳалок бўлган, 8901 киши жароҳатланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.