Самарқандда 2 тонна яроқсиз гўштларни олиб кетаётганлар қўлга олинди

Самарқандда 2 тонна яроқсиз гўштларни олиб кетаётганлар қўлга олинди

Наманган-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган автомобиль текширилганда, унда истеъмолга яроқсиз гўштлар борлиги аниқланди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, жорий йилнинг 14 февраль кунидан 15 февраль кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида Наманган-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб текширилганда, автомашина юкхонасида жами оғирлиги 2 000 кг мол гўшти борлиги аниқланди.

Самарқандда 2 тонна яроқсиз гўштларни олиб кетаётганлар қўлга олинди
Мазкур гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги “Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази”да текширилганда, муассасанинг хулосасига асосан истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.