Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди.
Бир марталик пул мукофоти белгиланди:
— Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;
— Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;
1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида.
Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.