Халқ депутатлари вилоят Кенгашида иштирокчи йиғилиш давомида ўзини ёмон ҳис қилгани, бироқ томошабинларга у ухлаб қолгандек туюлгани ҳақида хабар берилди.
Унга кўра, Сенат ялпи мажлисида уҳлаб қолганлиги айтилаётган иштирокчи соғлиги ёмонлашиб қолганлиги сабабли эфир вақтида чиқмай турган.
Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси вақтида Сурхондарё вилояти студиясида сенатор Дилбар Сувонова сўзга чиққан вақтида орқа ўриндиқда уҳлаб ўтирган иштирокчи соғлиғи ёмонлашиб қолган.
«Жонли эфир вақтида бошқалар эътиборини тортмаслик учун ташқарига чиқмай турган. Иштирокчи бу вазиятда ҳолатидан келиб чиқиб кўринмасликка ҳаракат қилганлигини таъкидлади. Ҳозирда тиббий муолажа кўрсатилган ва ҳолати яхши,» дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.