Тошкентда ташландиқ котлован фуқароларни хавотирга солмоқда

Тошкентда ташландиқ котлован фуқароларни хавотирга солмоқда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги нега объект 6 ойдан бери қаровсиз тургани ҳақида маълумот берди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Чилонзор туманида ташландиқ котлован ва эскирган девор маҳаллий аҳоли хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳудудда хусусий компания томонидан қурилиши режалаштирилган лойиҳа тегишли шаҳарсозлик ва лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг ижобий хулосаси билан келишилган.

Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, қурилиш-монтаж ишларини бошлашдан олдин қурувчи Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспексиясини хабардор қилиши ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши керак эди. Бу жараён якунланмади.

Тошкентда ташландиқ котлован фуқароларни хавотирга солмоқда
Ҳудудий инспекция ходимлари воқеа жойига бориб, текширув ўтказди. Текширув давомида ушбу ҳудудда қурилиш-монтаж ишлари ҳали бошланмагани — қурувчи компанияга тегишли ҳудуддаги эски бинони демонтаж қилиш ишлари олиб борилаётгани аниқланди.

«Буюртмачи раҳбарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши сабабли объектда қурилиш ишлари сўнгги олти ойда тўхтатилган эди,» — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.