Жиноий гуруҳлар ўзбекларга катта пул мукофоти ваъда қилиб, Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда уларни воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳозирда бундай ноқонуний фаолиятга жалб қилинган фуқаролар Туркия қонунчилигига кўра жиноий жавобгарликка тортилмоқда ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилмоқда.
Ноқонуний миграцияга кўмаклашишнинг оқибатлари:
10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси;
Оғир жарималар ва депортация;
Туркияда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш;
Туркия ва Европа мамлакатларига кириш тақиқлари.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқароларлардан турли ноқонуний ваъда ва тавсияларга ишонмасликни қатъий тавсия қилади.
Манзил: Levent, Lale Sokağı Но:8, 34330 Beşiktaş/İстанбул
Телефон: +905535411717
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.