Фарғонада ўз ўғлини ўлдирган отага суд ҳукми ўқилди

Фарғонада ўз ўғлини ўлдирган отага суд ҳукми ўқилди

Бахтсиз ҳодисага ота ва ўғил ўртасида Lacetti автомобилини ҳайдаш учун бўлган жанжал сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида яшовчи судланувчи эркакнинг ўғли ўзга бир шахсдан автомашина ижарага олиб, фойдаланиб юрган. Орадан вақт ўтиб, ижарага олинган машинани 2700 АҚШ доллари қарз эвазига яна бир шахсга гаровга берган. Отаси қарзни тўлаб, транспорт воситасини эгасига қайтарган. Бироқ ўғил ижара ва қарз борасидаги аввалги ишини такрорлаган. Ўзи машинасиз қолганлиги учун отаси томонидан ижарага олинган Lacetti машинасидан фойдаланиб туришни хоҳлаган. Натижада ота ва ўғил ўртасида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг отаси шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғининг ижарадаги уйига кетиб қолган. Бироқ ўғил отасининг ортидан келиб, шу ерда ҳам жанжални давом эттирган. У отасидан автомашинани беришини талаб қилиб, агар бермаса, ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам уни тортиб олишини айтиб, отасини ҳақорат қилган. Сўнгра ота ўғлининг болалар хонасига олиб кириб, дастлаб дазмол билан унинг бош соҳасига бир неча маротаба уриб, ҳушсиз ҳолда полга йиқилганидан сўнг, бош ва танасининг турли жойларига хонада бўлган тикув машинаси билан уриб, вентиляторни бош қисмига отиб, унинг ҳаёти учун муҳим бўлган аъзоларига тан жароҳати етказган. Натижада ўғил олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Марғилон шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Замон» дастури хабар қилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.