Рақобатни ривожлантириш қўмитаси «Ўзсувтаъминот» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» компаниялари томонидан асоссиз даромад олиш ҳолатларини аниқлади.
Ишлар рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ва хизматлар нархини асоссиз ошириш бўйича қўзғатилган. Текширувлар натижасида ва қўмита томонидан берилган кўрсатмалар туфайли 200 мингдан ортиқ истеъмолчига қарийб 50 млрд сўмлик қайта ҳисоб-китоблар тайинланган.
Хусусан, «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан нарх белгилаш талаблари бузилганлиги аниқланди. Бунинг натижасида компания 7 млрд сўмга яқин асоссиз даромад олган.
Бундан ташқари, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва унинг филиаллари истеъмолчиларга асоссиз олинган 5 млрд сўм миқдоридаги даромадни қайта ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш мажбуриятини юклаган.
Мазкур йўналишда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.