Тошкентда ноёб йиртқич ҳайвон шаҳар бўйлаб кезиб юрди — видео

Тошкентда ноёб йиртқич ҳайвон шаҳар бўйлаб кезиб юрди

Йиртқични Яккасарой тумани аҳолиси пайқаб қолган. Мутахассислар уни ушлаб, пойтахт ҳайвонот боғига топширган.

Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Яккасарой туманида номаълум ҳайвон кўчада юргани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Бошқарма инспекторлари воқеа жойига бориб, улар Қизил китобга киритилган қорақул эканликларини аниқлашган.

Маълум қилинишича, жонивор ушланиб, пойтахт ҳайвонот боғига топширилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.