Ўзбекистонда Рамазон ойи қайси санадан бошланиши маълум қилинди

Ўзбекистонда Рамазон ойи қайси санадан бошланиши маълум қилинди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори имзоланди.

Жорий йилда муборак Рамазон ойининг бошланиш санаси 1 март кунига тўғри келади. Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президентнинг тегишли қарори эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланди.

Ушбу фазилатли ойда «Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» ғояси асосида:

эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга;

оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда ҳурмат ва меҳр-оқибат қадриятларини тараннум этишга:

атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор берилсин",- дейилади қарорда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.