Ички ишлар вазирлиги хорижга чиқиш паспорти, ID-карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасидаги рақамларнинг исталган комбинациясини пуллик асосда танлаш хизматини муҳокамага қўйди.
Ташаббус ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти (загранпаспорт), ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома каби ҳужжатларга тааллуқли.
Комбинатсиялашган рақамларни сотиш ваколатли орган ИИВ Мигратсия ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан тақдим этилган рўйхат асосида ахборот тизими орқали ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Рақамларни танлаш ва сотиб олиш онлайн тарзда амалга оширилиши таклиф этилади, бунда рақамлар серияси сотув жараёнида иштирок этмайди.
Лойиҳа муҳокамаси 8 мартга қадар давом этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.