Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши маълум бўлди

Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши маълум бўлди

Наврўз байрами ва 8 март куни ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади.

Бандлик вазирлиги 8 март «Хотин-қизлар куни» ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олинишини маълум қилди.

Унга кўра,

8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни;

9 март (якшанба) — дам олиш куни;

10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

21 март (жума) — Наврўз байрами;

22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

23 март (якшанба) — дам олиш куни.

«Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади»,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.