Ўзбекистонда эртадан «газ заправка» босқичма-босқич очилади

Ўзбекистонда эртадан "газ заправка" босқичма-босқич очилади

Энергетика вазирлиги метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланишини маълум қилди.

Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Вазирликнинг тушунтиришича, март ойининг дастлабки кунларида мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, табиий газ истеъмолининг ортиши ва газ қувурларида босимнинг пасайишига сабаб бўлди. Мазкур ҳолатда биринчи навбатда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашга устуворлик қаратилди ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

Ўтган кунлар мобайнида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қувурларда газ босими нормаллаштирилди. Бу эса метан заправкалар иш фаолиятини тиклаш имконини яратди.

Эртага, 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.