Расул Кушербаев авиакомпания хавфсизлик қоидаларини инглиз тилида эмас, балки ўзбек тилида тушунтиришни сўраганлиги учун компания ходимлари унга қўпол муомалада бўлган эди.
Маълум қилинишича, Расул Кушербаев Самарқанд аэропортида «Wizz Air» авиакомпанияси орқали Абу-Дабига учаётган бўлган. Расул Кушербаев авиакомпания хавфсизлик қоидаларини инглиз тилида эмас, балки ўзбек ёки рус тилида тушунтиришни сўраган. Бироқ авиакомпания ходимлари бундан норози бўлиб, собиқ деутатни самолётдан тушиб қолишини сўраган. Сўнгра ўрталарида келишмовчилик юзага келган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳолатни ўрганиб, расмий изоҳ билдирди.
Қўмита томонидан Транспорт вазирлигига ўрганишлар юзасидан сўров хати юборилди. Натижада ўзбошимчалик билан хатти-ҳаракатларни амалга оширган мазкур авиакомпания ходимларига нисбатан чора кўрилди. Йўл қўйилган қонунбузилишда юзага келган камчилик ва хатоларни бартараф этиш мақсадида экипаж аъзоларига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, муомала маданияти, ҳар бир мамлакатнинг парвозга алоқадор қонунлари ва тартиб-таомиллари ҳамда авиайўловчиларни ҳурмат қилиш бўйича тренинг курслари йўлга қўйилди.
«Шунингдек, авиакомпания 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўйилиши таъминланди»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.