Зулфия номидаги мукофот ҳамда бошқа орден ва медаллар билан тақдирланганлар тантанали равишда тақдирланди.
Президентнинг 3 мартдаги фармонига кўра, 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. 4 март куни меҳнат фаолиятида ва ижтимоий ҳаётда юксак натижаларга эришган бир гуруҳ хотин-қизлар орден ва медаллар билан мукофотланди. Тадбирда ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.
«Сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака тилайман. Сизга ҳаётдаги энг катта бойлик оилавий бахт ёр бўлсин. Доимо фарзандларингиз, яқинларингиз меҳри, эл-юртимиз ардоғида бўлинг!,» деди давлат раҳбари.
Байрам муносабати билан «Ўзбекистон» саройида тантанали концерт дастури намойиш этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.