Ўзбекистонда “ташаббус бюджети”нинг биринчи мавсуми учун овоз бериш бошланди

Ўзбекистонда “ташаббус бюджети”нинг биринчи мавсуми учун овоз бериш бошланди

Меҳнат вазирлиги мансабдор шахсларга овозларни йиғишда мажбурлаш учун жавобгарлигини эслатиб, фуқароларни қонунига зид ҳолатлар ҳақида хабар беришга чақирди.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар қилди.

Овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, сиз ўзингизга қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:

• “очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;

• порталнинг мобил иловаси (android ва ios);

• telegramдаги расмий бот ёрдамида овоз беришингиз мумкин.

Меҳнат вазирлиги ходимларини ушбу жараёнда овоз беришга мажбурлаган мансабдорларга чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

«Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат тақиқланган. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, жиноят кодексининг 148²-моддасига асосан жавобгарликка тортилади.

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг», - дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.