UzAirways самолётлари учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми туфайли Москва аэропортларига қўна олмади

UzAirways самолётлари учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми туфайли Москва аэропортларига қўна олмади

Компания барча рейсларни муқобил аэродромларга йўналтирилганини маълум қилди.

Uzbekistan Airways матбуот хизматининг маълум қилишича, Москванинг бир қатор аэропортларида жорий этилган чекловлар туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилган:

- HY9607 Бухоро — Москва (Внуково) Самара халқаро аэропортига йўналтирилди;
- HY611 Тошкент — Москва (Внуково) Пулково (Санкт-Петербург) халқаро аэропортига йўналтирилди;
- HY9615 Урганч — Москва (Внуково) Пулково халқаро аэропортига йўналтирилди;
- HY603 Тошкент — Москва (Домодедово) Урганч халқаро аэропортига йўналтирилди.

Қайд этилишича, чекловлар олиб ташланганидан сўнг барча рейслар дастлабки йўналишлар бўйича ҳаракатланишда давом этади. Авиакомпаниянинг кейинги рейслари жадвалига ҳам тузатишлар киритилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Москва учувчисиз учиш аппаратларининг оммавий ҳужумига учради, шаҳар аэропортларида «Гилам» режими жорий этилди. Қатор рейслар захира аэродромларга жўнатилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.