Шавкат Мирзиёев Францияга етиб борди — фото

Шавкат Мирзиёев Францияга етиб борди

Ўзбекистон президентини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Париж шаҳрига келди.

Шавкат Мирзиёев Францияга етиб борди — фото
Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Францияга етиб борди — фото
«Орли» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Шавкат Мирзиёев Францияга етиб борди — фото
Шавкат Мирзиёев Францияга етиб борди — фото
Мамлакат делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида Францияда ўқиётган, ишлаётган ва илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ватандошлар президент Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди. Давлат раҳбари улар билан самимий суҳбатлашди, ўқиш ва изланишларига муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Францияга етиб борди — фото
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 12 март кунига мўлжалланган. Дастурга мувофиқ, Елисей саройида олий даражадаги Ўзбекистон-Франция музокаралари бўлиб ўтади.

Шунингдек, давлат раҳбари ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашув ҳамда Франциянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан давра суҳбати ўтказади.

Шавкат Мирзиёев Францияга етиб борди — фото
Шавкат Мирзиёев Францияга етиб борди — фото
Шавкат Мирзиёев Францияга етиб борди — фото
Шавкат Мирзиёев Францияга етиб борди — фото

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.