Концертлар рекламасида фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар бўлиши, бунда ташқи рекламада бу маълумотлар майдоннинг камида 10 фоизини эгаллаши керак.
«Реклама тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, концерт-томоша тадбирларини ўтказишда фонограммадан фойдаланилган тақдирда, бу маълумотлар реклама материалларида кўрсатилиши, фонограммадан фойдаланиш даражаси албатта кўрсатилиши шарт.
Концертларнинг ташқи рекламасида фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот умумий реклама майдонининг камида 10 фоизини эгаллаши керак.
Бундан ташқари, концерт-томоша тадбири ташкилотчилари чиқиш бошланишидан олдин фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган аудиохабарни тайёрлашлари шарт.
Шунингдек, жонли ижрода ва фонограммадан фойдаланган ҳолда давлат маданий концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш тартиби ва усуллари белгиланмоқда ҳамда жонли ижрони рағбатлантириш механизмлари жорий этилмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш самарадорлигини оширишга, жонли ижрочилик санъатини ривожлантиришга, истеъдодли ижрочиларни қўллаб-қувватлашга, шунингдек, жонли ижрочиликни рағбатлантиришнинг янги механизмларини жорий этишга қаратилган.
Бундан ташқари, энди концерт дастурида ижрочи ва асар муаллифлари ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.