Тошкентнинг учта туманида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг учта туманида табиий газ вақтинча тўхтатилади

13 март куни Шайхонтоҳур, Олмазор ва Сергели туманларининг айрим жойларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари туфайли Шайхонтоҳур, Олмазор ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларига 13 март куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ Матбуот хизмати хабар қилди.

Шайхонтоҳур тумани (10:00 дан 17:00 гача):

“Тахтапул” МФЙдаги 55 та ерли хонадон, Нурафшон кўчасидаги 1 та кўп қаватли уй

Олмазор тумани (10:00 дан 17:00 гача):

“Чилтиғон” МФЙдаги 806 та ерли хонадон ва 12 та кўп қаватли уй

Сергели тумани (11:00 дан 17:00 гача):

Хонободтепа 1-тор кўчасидаги 120 та ерли хонадон ва Садоқат кўчасидаги 150 та ерли хонадон.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.