Тошкент шаҳрининг барча туман йўлларини таъмирлаш учун 12 млрд сўм ажратилади

Тошкент шаҳрининг барча туман йўлларини таъмирлаш учун 12 млрд сўм ажратилади

Кўрсатилган мақсадлар учун ҳар бир туманга 1 млрд сўмдан ажратилади.

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтнинг барча туманларидаги йўлларни таъмирлаш учун Шаҳарни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан 12 млрд сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Шундай қилиб, кўрсатилган мақсадлар учун ҳар бир туманга 1 млрд сўмдан ажратилади. Ажратилган маблағлар туман ободонлаштириш бўлимлари бошқарувига ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи бошида пойтахтда юклама юқори бўлган кўча-йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари бошланган эди. Дастур доирасида умумий майдони 65 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.