Тошкентда аёл кишини ёнини олмоқчи бўлган эркак калтакланиб, комага тушди — видео

Тошкентда аёл кишини ёнини олмоқчи бўлган эркак калтакланиб, комага тушди

Тошкентдаги тунгги клублардан бирида бир эркак бошқа бир эркакни уриб, тан жароҳати етказди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкенидаги кафелардан бирининг ёнида бир эркак бошқа бир эркакни уриб, тан жароҳати етказгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 март тунги соат 02:30 ларда Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирида мижоз сифатида келган 1995 йилда туғилган А.Ш. ўзининг таниши 1985 йилда туғилган Х.А. билан ўрталарида келиб чиққан низо сабабли ўзаро жанжаллашган. 1990 йилда туғилган Б.А. уларни ажратишга ҳаракат қилган вақтида А.Ш. уни уриб тан жароҳати етказган.

Натижада, Б.А. «бош мия жарохати, ўнг юзидан лунжи йиртилган жарохати ва спиртдан захарланиш» ташхиси билан шифохонага олиб борилган. Б.А.нинг дўсти Instagram орқали хабар қилишича, жабрланувчи айни вақтда шифохонада кома ҳолатида.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.