Тошкентда йўловчилардан йўлкира учун нақд пул талаб қилган ҳайдовчи ишдан бўшатилди

Тошкентда йўловчилардан йўлкира учун нақд пул талаб қилган ҳайдовчи ишдан бўшатилди

Ҳайдовчи автобус салонининг чироқларини ўчирган ҳолда йўловчилардан нақд пул олмоқчи бўлган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “2 Автобус саройи” филиали тасарруфидаги автобус ҳайдовчиси автобус салонининг чироқларини ўчирган ҳолда йўловчилардан йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, масъул ходимлар томонидан автобус салонига ўрнатилган видеокузатув мосламалари текширилган. Натижада юқорида келтирилган ҳолат ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 13 март куни содир бўлганлиги аниқланган.

Корхона ички тартиб интизомини ўта қўпол равишда бузганлиги учун ҳайдовчи Ж.Х. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

“Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича ҳайдовчи Ж.Х.нинг содир этган қоидабузарлигига ҳуқуқий баҳо олиш мақсадида, ҳужжатлар тўплами ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди”,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.