Сенат муаммоли кредитларни қайтаришни тезлаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади

Сенат муаммоли кредитларни қайтаришни тезлаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади

Қонун билан кредит олган шахсдан жинояти сабаб мулки тортиб олинса, банклар мазкур мулкдан кредитни қоплайди, кредитнинг суммаси 25 фоиздан кам қолганда ундирувни мулкка қаратмаслик кабилар белгиланмоқда.

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда Сенат Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, мазкур Қонун билан кредиторларнинг гаровдаги мулкка нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш ва гаровдаги мол-мулк ҳисобидан кредит қарздорликни ундириш жараёнларини соддалаштириш назарда тутилмоқда.

Хусусан, гаровга қўйилган мол-мулк эгаси жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун ундан мол-мулки олиб қўйилса, банкларга ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқи берилмоқда.

Бундан ташқари, гаровдаги мулкни бозор қийматида савдога чиқариш ҳамда қайтмаган қарздорлик суммаси гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлганда, ундирувни мулкка қаратмаслик белгиланмоқда.

Қонунда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилганда ушбу мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи суд қарори билан белгиланиши назарда тутилмоқда.

Қонунга кўра, гаровдаги мол-мулк қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилмаганда, давлат ижрочиси томонидан ундирувчига (банк ёки бошқа қарз берувчи ташкилот) мол-мулкни такрорий аукцион савдолари ёки савдо ташкилотлари томонидан қайта реализация қилиш чоғидаги бошланғич сотиш нархидан 25 фоиз камроқ суммада ўзида қолдириш таклифини билдириш тартиби белгиланмоқда.

Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.