Алена Ким Ўзбекистонда туғилган. У Yandex компаниясининг дизайнери ва Technovation Girls Uzbekistan дастурининг ментори, маърузачи ва мураббий, технологик соҳада янги келганларга ўз йўлини топишга ёрдам беради. Алена ўзининг IT соҳасидаги тажрибаси, менторликнинг аҳамияти ва биргина ибора унинг ҳаётини қандай ўзгартиргани ҳақида гапириб берди.
Technovation Girls дастури ҳақида қаердан билдингиз ва ментор бўлиш сиз учун нима маънони англатади?
Бир йил аввал мен Technovation Girls лойиҳаси ҳақида гапирган инсон билан бир саҳнадаа чиқиш қилган эдим. Бу фақат аёлларнинг ИТ соҳасига кириши ҳақида эмас, балки ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ўйлайдиган ёш қизлар ҳақида илҳомлантирувчи ҳикоя эди.
Мен Ўзбекистонда, Бекобод шаҳрида туғилганман. IT соҳасидаги қизлар дуч келадиган қийинчиликларни яхши биламан. Лекин айнан шундан — қизларнинг узлуксиз интилишини, уларнинг орзуга эришиш учун бор кучини сарфлашини кўриш менга уларни қўллаб-қувватлашда илҳом беради.
Ментор — бу профессионал ривожланишда йўлбошчи.
Менторлик фақат билимларни улашишда эмас, балки ўз тажрибамни қайтадан ўйлаб кўришга ёрдам беради. Ментор бўлиш орқали сен ўзинг ҳам шогирдга айланасан. Бу ўзингни ривожлантириш, илҳомланиш ва бошқаларни илҳомлантириш имкониятидир.
Technovation Girls дастурига қўшилиш мен учун катта шараф. Yandex Uzbekistan ушбу дастурга учинчи йил ҳомийлик қилмоқда ва ўз ходимларини дастурда иштирок этишга жалб қилмоқда. Мен ҳам қизларга ўзларига ишонишларига ва кўпроқ интилишга ёрдам беришни хоҳлаётганимни англадим.
IT соҳасидаги тажрибангиз билан ўртоқлашинг. Нима билан шуғулланасиз ва сизга керакли бўлган асосий кўникмалар қандай?
Мен Yandex компаниясида дизайнер бўлиб ишлайман. Бизнинг жамоа ҳайдовчиларнинг ишини осонлаштирадиган илова ишлаб чиқармоқда: жарималарни тўлашдан то эвакуатор чақиришга қадар.
Менинг вазифам — маҳсулотни нафақат функционал ва қулай, балки эстетик жиҳатдан ҳам чиройли қилиш.
Дизайнер учун муҳим бўлган кўникмалар — бу коммуникатив кўникмалар: дастурчилар, таҳлилчилар ва фойдаланувчилар билан умумий тил топиша олиш керак. Эмпатия одамлар учун аниқ талабларга мос келадиган ечимлар яратишга ёрдам беради.
Мослашувчанлик ва кўп нарсаларни кўра олиш янги ёндашувларни топишга ёрдам беради, актёрлик маҳорати эса ўз ғояларини ишонч билан тақдим этишга имкон яратади. Техник кўникмаларни жараёнда ўрганиш мумкин, лекин энг муҳим нарса — одамларга эътибор бериш ва уларни эшитиш қобилиятига эга бўлишдир.
Менторликда қандай қийинчиликларга дуч келдингиз?
Мен шогирд билан ишлаганимда, асосий мақсадим — ишонч ўрнатиш бўлади. Ана шу ишонч аъло натижаларга эришишда ёрдам беради. Биз биргаликда иш билан боғлиқ қийинчиликларни кўриб чиқамиз, кейсларни таҳлил қиламиз, қарорларнинг оқибатларини баҳолаймиз. Мен профессионал ривожланиш йўли ҳамиша тўғри бўлмаслигини кўрсатиш учун ўз муваффақиятларим ва хатоларим билан бўлишаман.
Менторлик бу сизнинг муаммоингизга тайёр жавоб берадиган одам эмас, балки йўналиш берувчи шахс. Баъзан одамлар маслаҳат сўраб келадилар, лекин ўзлари нима хоҳлашаётганини билишмайди. Ёки «Нима танлашим керак?» деб сўрашади, лекин бу менторнинг иши эмас. Биз ҳар бир вариантнинг оқибатларини таҳлил қилиб, инсонга қарор қабул қилишда ёрдам беришимиз мумкин.
Technovation Girls дастури иштирокчилар ва мураббийларга қандай қўшимча имкониятлар тақдим этади?
Technovation Girls — бу фақат код ёзишни эмас. Дастур ўзига ишончни ҳис қилиш, жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, лойиҳанинг катта тасвирини кўра олишни ўргатади. Бу фақат вазифаларни ҳал қилиш имконияти эмас, балки биргаликда синергия яратишга ёрдам беради. Бу ерда бир плюс бир иккидан катта (1+1 > 2). Яна, менимча, бу ўзингизни яхшироқ билиш ва ўзингизни бошқа томондан кўриш учун аъло имконият.
Yandex менторликни ривожлантиришга ва ўз ходимларини шундай лойиҳаларга жалб қилишга фақат ўз билимларини бошқалар билан бўлишиш учун эмас, балки профессионал ривожланиш учун ҳам кўмаклашади. Компанияда менторларга кучли қўллаб-қувватлаш тақдим этилган, бизда мунтазам учрашувлар ўтказилади, мураббийларнинг дўстлари ва ўз жамоалари бор.
Нима сабаб сиз учун IT соҳасида қизларни қўллаб-қувватлаш муҳим ва сизнингча, аёлларни IT’га жалб қилишни қандай ошириш мумкин? Уларга қўллаб-қувватлаш учун қандай қадамлар муҳим?
Тарихдаги биринчи дастурчи аёл Ада Лавлейс бўлган бўлса-да, IT соҳасида аёллар ҳали ҳам кам.
Саноат ҳақиқатан ҳам ўзгармоқда. Кўпчилик номзодларни жинсига қараб эмас, қобилиятига қараб баҳолайди. Бу қувонарли. Маргарет Тетчер айтганидек: «Уй-рўзғор муаммолари билан таниш бўлган ҳар бир аёл, мамлакатни бошқариш муаммоларини тушунишга қодир бўлади».
Қизлар учун касбда муваффақиятга эришган аёллар намуналарини кўрсатадиган, уларни қўллаб-қувватловчи муҳитни яратиш муҳимдир. Биринчи қадам — уларни болалигидан бошлаб қўллаб-қувватлаш. Қизларга кўпинча техник касбларни «улар учун эмас» деб айтилади. Аммо, агар улар STEM соҳасидаги намуналарни кўрса, ушбу йўлни танлаш эҳтимоли юқори бўлади. Бунинг учун улар ҳамфикрлар жамоасига имкон қадар тезроқ кириб, ҳамма нарсани ўз кўзлари билан кўришлари керак.
Карьерангизда ким муҳим рол ўйнаган? Бу сизнинг йўлингизга қандай таъсир қилди?
22 ёшимда Москвага кўчиб келганимда, на тажрибам ва на маълумотим бор эди. Тилшунос-филолог бўлишимга қарамай, дизайнер бўлишни орзу қилардим. Босмахонада ишламоқчи бўлдим – муваффақиятсиз тугади. Қийналаётганимни эшитган опам менинг ҳаётимни ўзгартирадиган бир гапни айтди: «Нима йўқотяпсан? Орқага қайт ва билим олиш учун бепул ишлашга тайёрман. Кофе олиб келаман, чиқиндиларни ташишга тайёрман, фақат профессионаллар билан бир жамоада бўлишни истайман, дегин. Бир марта рад этилганингиз, яна бир бор уриниб кўролмайсиз дегани эмас»
Унинг сўзларига амал қилиб, қайтдим. Шу тариқа дизайнерликдаги йўлим бошланди. Босмахонада уч йил ишлаш менга бебаҳо билимларни берди: чоп этиш жараёнлари, қоғоз билан ишлаш, маҳсулот нархини қандай шакллантиришни ўргандим. Бу тажриба ҳозиргача ишимда ёрдам беради. Опам менинг асосий менторим бўлиб қолмоқда. «Қайтиб келиб, яна бир бор ҳаракат қил» деган сўзлари баъзида иккиланган пайтларимда ҳали ҳам менга куч беради.
Шогирдларингиз орасида сиз алоҳида фахрланадиган муваффақиятли ҳикоялар борми?
Агар дастурдан ташқари тажрибам ҳақида гапирадиган бўлсак — яқинда катта IT-компанияга киришни орзу қиладиган бир қизга маслаҳат бердим. У икки йил давомида суҳбатлардан ўтган, тест синовларини бажарган, лекин ҳар сафар рад этилган.
Биринчи учрашувда у шундай деди: «Уларнинг барча топшириқларини яхши бажараман, лекин қабул қилишмайди».
Маълум бўлишича, у шунчаки уларнинг истакларига мослашишга уринган, аммо ўзи бу компания унинг орзусидаги, унга мос компаниями ёки йўқ – бу ҳақида ўйламаган.
Биз ҳолатни бирга таҳлил қилиб, стратегияни белгиладик. Уч ойдан сўнг у мени ўз офисига таклиф қилди — ўша ўзи орзу қилган компаниясига.
«Сиз менга айтганингиз каби, тест синови фақат кўникмаларни текшириш эмас, балки менга жамоа билан мос келишимни кўрсатди ва улар ҳам менга мос келадими, йўқми, шуни аниқлашга ёрдам берди. Мен суҳбатларга бошқача қарашни бошладим — ва бу ҳаётимдаги кўп нарсаларга ҳам таъсир қилди». Бу ҳолат мен учун исбот бўлди: менторлик ҳақиқатан ҳам ҳаётни ўзгартириши мумкин.
Мураббий бўлишни истаганларга қандай тавсиялар берасиз?
Тажрибангиз шубҳа остига олинишидан қўрқманг. Менторлик — бу мутлақ ҳақиқатни бериш эмас, балки билимлар билан ўртоқлашиш.
Менторлик профессионал фаолиятга янги кўз билан қарашга, бошланғич пайтдаги ўйларингизни эслашга ёрдам беради, ўша вақтда «тиззагача денгиз чуқурлигини» ҳис қилганингизни эслатади. Баъзан тажрибам туфайли мен жуда “ёпилиб” қоламан. Шунда шогирдларим менга янги имкониятларни кўришга ёрдам беришади. Шунингдек, бу ўз соҳангиздан ташқарига чиқиш имконияти. Сизнинг ёрдамингиз билан дунёни ўзгартиришга қодир янги мутахассис пайдо бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.